Яна бир «мард» ушланди

0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилоят бошқармаси томонидан  тезкор тадбир ўтказилди.

Унда, Поп тумани электр тармоқлари корхонаси ходими Ф.М. фуқаро Ш.нинг хонадонига янги электр ҳисоблагич ўрнатиб қўйганлиги ҳамда электр тармоғига қайта уланиш тўлови билан дастлаб 2,1 млн сўм, кейинчалик 4,7 млн сўм қарздорлик вужудга келганлигини айтиб, ушбу қарздорликни йўқ қилиб бериш ҳамда янги абонент дафтарчасини очиб бериш эвазига 2,5 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here