Афғонистонда «Толибон» билан жангда камида 20 нафар хавфсизлик ходими ҳалок бўлди

0

Афғонистоннинг Ғўр вилоятига қарашли Тўлак минтақасида «Толибон» радикал ҳаракати жангарилари билан жанглар натижасида хавфсизлик кучларининг камида 20 ходими ҳалок бўлди ва яна 20 нафари яраланди. Бу ҳақда Tolo News маҳаллий манбаларга таяниб.

Таъкидланишича, тўқнашувлар маҳаллий вақт билан жума куни кечқурун содир бўлган. Манбаларга кўра, бу ҳудуд «Толибон» назорати остига ўтган. Бироқ минтақа раҳбари Салмон Юсуфий жангарилар томонидан ҳудудни эгаллаб олиш ҳақидаги маълумотни тасдиқламади.

«Толибоннинг ушбу ҳудудга ҳужуми натижасида хавфсизлик кучларининг 20 ходими ўлдирилди ва яна йигирма нафари яраланди», деди туман раҳбари.

Унинг қўшимча қилишича, толиблар хавфсизлик кучларининг камида ўн нафар аъзосини ҳам қўлга олган.

ria.ru

loading...