Артистликдан отарчилик минг марта афзал!..

0

Битта концерт бераман деб ўлиб тириласан. Қанчадан қанча сарф харажат қиласан. Бунинг устига бировларга ялинишларинг ҳам бор. Мабодо чипталаринг сотилмай қолса, ҳамма харажатни ўзинг қоплашинга тўғри  келади. Отарчилик эса мазза, еб ичасан. Дискчангни қўйиб олиб оғзичангни қимрлатиб турсанг бўлди. Соққани ўзи «эмаклаб» келаверади. Айниқса, вилоятларда мазза қилади, отарчи халқи. Чунки, у ерларда ўйинчилар «мақом» қилишадида. Улар столларнинг атрофларида ўзларини ерга ташлаб ташлаб олишиб, роса «тортиб» олганларни пулларини шилишади. Аммо шу валак салак концерт бўлмаса, телевезорда бир икки марта кўриниш бериб қўймасанг, биров тўйига айтмай қўяди!..

loading...