Астма ирсий касалликми?

0

Бронхиал астма билан оғриган катталарнинг учдан бир қисми болалигида айнан ушбу хасталикка чалинган бўлади. Ўсмирлик пайтида ундан халос бўлган одамларнинг катта бўлганларида астма хавфига дучор бўлиш эҳтимоли юқори. Бу пайтда касалликнинг ривожланиш хавфи ирсий омиллар, шунингдек, атроф-муҳитнинг таъсири билан янада кучаяди.

-Тиббиётда бронхиал астманинг келиб чиқиш сабаблари орасида наслий мойиллик алоҳида тилга олинади. Айниқса, аллергик бронхиал астмада ирсий омиллар муҳим ўрин тутади. Агар ота-онанинг бирида касаллик мавжуд бўлса, туғилажак фарзандда хасталикнинг эҳтимолий даражаси 20-30 фоизни ташкил этади. Борди-ю, ота-онанинг иккиси ҳам астматик ҳисобланса, касалликнинг насл суриш эҳтимоли 75 фоизни ташкил қилади.

«Соғлом ҳаёт»

loading...