Жорий йил 6 июнь куни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1978 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс шу кунга ўтар кечаси дала майдонидан умумий нархи 7.000.000 сўмлик 4 бош қўйларини ва нархи 4.000.000 сўмлик бир бош молини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Янгиқўрғон туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакили томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 2003 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Янгиқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати