Ижтимоий тармоқларда ҳеч СПАМ олганмисиз😅? Бунинг маъноси нима эканлигини биласизми?

0

СПАМ атамаси 1937 йилда бозорга чиққан арзон консерва маҳсулотлари компанияси номидан келиб чиққан. Хўш, нимага компания номи ёмон маънода қўллана бошланган?

Ўша пайтларда компания номининг соддалиги ва кўп рекламалар туфайли тезда танилиб кетган. Кўплаб шаҳар аҳолиси газета ва журналлар таҳрирловчиларга ҳамма жойда СПАМнинг рекламаси босиб кетганидан газеталарни ўқиш имконсиз, дея шикоят қила бошладилар.

Дарҳақиқат, СПАМ консерваларидан қочадиган жой йўқ эди. Кейинчалик ҳар қандай мажбурланадиган реклама ва муносиб сифатга эга бўлмаган ҳамма нарса СПАМ деб номлана бошлади. Шундай қилиб, СПАМ атамаси интернет муҳитига ҳам кўчиб ўтган.

loading...