Коронавируснинг асосий белгилари ўзгармоқда — олимлар

0

Лондон қироллик коллежи  тадқиқотчилари  коронавирус  инфекциясининг  умумий белгилари ўзгарганлиги ҳақида хабар беришди. Бу ҳақда Mirror ёзади.

Буюк Британиянинг Миллий соғлиқни сақлаш хизмати ҳали ҳам иситма, узоқ муддатли йўтал, ҳид ва таъмнинг йўқолишини CОVID-19 нинг асосий белгилари сифатида таъкидлайди. Бироқ, вируснинг мутацияга учраши натижасида бош, бурун ва томоқ оғриғи инфекциянинг энг кўп учрайдиган аломатларига айланди.

Профессор Тим Спекторнинг таъкидлашича, коронавируснинг «ҳинд варианти» оддийроқ совуққа ўхшайди. У ушбу аломатлари бўлган одамлар, албатта, КОВИД-19 тарқалишининг олдини олиш учун текширувдан ўтишлари кераклиги ҳақида огоҳлантирди.

«Одам буни сезмайди. У ўзини қандайдир мавсумий совуқ бор деб ўйлайди ва бошқаларга юқтириб, зиёфатларга боради. Биз юқтиришнинг асосий аломатларини ўрганмоқдамиз. Ва энди улар аввалгидай эмас», – дея хулоса қилди профессор.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти иситма, қуруқ йўтал ва чарчоқни CОVID-19 нинг асосий аломатлари сифатида келтиради.

loading...