Натижалар кўнгилдагидек…

0

Қишлоқ хўжалик соҳасида ишловчилар дам олиш нималигини билишмайди, ҳатто байрам кунлари ҳам бошқалардек ҳордиқ чиқаришолмайди. Чунки, уларни шароит шунга мажбур қилади. Пахтани, ғаллани ёки бошқа экинларни ўз вақтида экмаса, йиғиштириб олмаса, унинг битта ўзига эмас, яна қанчадан-қанча одамларга зиёни тегиши мумкин. Шу сабаб бу соҳа эгалари зиммаларига қанчалик масъулият юкланганини яхши билишади, шу асосда иш юритишади.

СУРАТДА: ММТП раиси Аброр Эргашев ва тракторчи Илҳом Нарзуллаев

Паст Дарғлом туманининг Гўзалкент ҳудудидаги Аброр Эргашев бошчилик қилаётган  “Жониқул Юсупов” ММТП ишчи-хизматчилари ҳам бутун йил мобайнида ана шундай масъулият ҳисси балан меҳнат қилишади. Бу ҳудуддаги 12 та фермер тасарруфида 1276 гектар ер майдони мавжуд. Унинг 560 гектарига пахта, 556 гектарига ғалла ва 113 гектарига чорвабоп экинлар экилади.

ММТП фермер хўжаликларида барча соҳалар бўйича мўлжалдаги натижаларга эришиб келиняпти.

Алимардон ХУДОЙҚУЛОВ

loading...