Олма сиркаси — шифобахш хазина!

0
-Соғлом овқатланишни ташкил этиш бўйича Британия мутахассислари олма сиркасини мунтазам истеъмол қилиш инфаркт ва инсульт каби оғир касалликларга чалиниш хавфини сезиларли равишда пасайтиришини аниқлашди.

– Бирмингемдаги Астон университети олимлари 30 мл. олма сиркасини бир стакан (200 мл.) сувда аралаштириб, овқатланишдан олдин мунтазам ичиб боришни тавсия этишмоқда. Бу йўл билан қондаги холестерин миқдори 13% га камаяди. Бу кўрсатгич инсонда юрак-қон томирлари касалликлари келиб чиқиши эҳтимоли билан тўғридан-тўғри боғлиқдир.

-Олма сиркаси нафақат инсульт ва инфаркт келиб чиқишининг олдини олади, у шунингдек, бутун инсон организмида ижобий ўзгаришларга сабаб бўлади: бу табиий маҳсулот инсон вазни камайишига – кишининг озишига сабаб бўлади, артритдан пайдо бўлган оғриқни енгиллаштиради ва ҳатто терини турли хил доғлардан тозалайди.

– Бу дори эмас, касалликлар олдини олишда қўшимча табиий воситадир, деб таъкидлайди мутахассислар.

SoglomHayot

loading...