Путин-Байден саммити муносабати билан Швейцария ўз ҳаво ҳудудининг бир қисмини ёпишини эълон қилди

0

Швейцария ҳукумати 16 июнь куни Россия президенти Владимир Путин ва AҚШ раҳбари Жо Байденнинг Женевадаги саммити муносабати билан ҳаво майдонининг бир қисмини ёпади, дея хабар берди TASS ахборот агентлиги.

“Федерал Кенгаш 2021 йил 11 июндаги йиғилишида Байден ва Путин ўртасида Женевада бўлиб ўтадиган саммит пайтида ҳаво ҳудудидан фойдаланишни вақтинча чеклашни маъқуллади”, – дейилади хабарда.

Чекловлар 15 июнь куни эрталаб соат 8 дан маҳаллий вақт билан 17 июнь соат эрталаб 8 гача жорий қилинган. Аммо Женева халқаро аеропорти тижорат рейсларига чеклов таъсир ўтказмайди.

Таъкидлаш керак, Федерал Кенгаш бугунги саммитда Женеванинг кантонал ҳокимиятларини қўллаб-қувватлаш учун мингга яқин ҳарбийларни юборишини маълум қилган.

ТАСС

loading...