Қашқадарёлик ота хорижга чиқиш учун 53 миллион сўм алиментни олдиндан тўлади

0

Фуқаролик ишлари бўйича Қашқадарё вилоят Қарши туманлараро судининг 2015 йил 10 сентябрдаги қарорига асосан қарздор деҳқонободлик Х.Хонимқуловдан 2 нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун Л.Қўчқорованинг фойдасига алимент ундириш белгиланган.

УзАнинг ёзишича, ота алимент пулларини ўз вақтида тўлаб келган.

Тақдим этилган маълумотга кўра, жорий йилнинг 26 апрель куни Х.Хонимқулов суд ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш ҳақида ариза билан ушбу судга мурожаат қилди. Қарздонинг аризасига кўра, алиментни олдиндан тўлаш бўйича суднинг ажрими чиқарилди. Қарздорга 29.03.2021 йилдан 29.03.2026 йилга қадар 53 миллион 403 минг сўм алимент ҳисобланиб, ушбу пуллар Мажбурий ижро бюроси Деҳқонобод туман бўлими томонидан жорий йилнинг 7 июнь куни тилхат асосида ундирувчига топширилди. Шу сабабли, Х.Хонимқуловнинг мамлакат ҳудудидан четга чиқишига қўйилган чеклов бекор қилинди.

loading...