Қўқон шаҳрида илк маротаба Туркий Кенгаш Туризм вазирларининг VI йиғилиши ўтказилади

0

23-24-июн кунлари Қўқон шаҳрида Туркий кенгаш туризм масалалари вазирларининг VI йиғилиши ва Туризм бўйича ишчи гуруҳнинг ХV йиғилиши бўлиб ўтади, дея хабар бермоқда Туризм ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2019- ва 2020-йилларда Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши саммитлари доирасида илгари сурилган ташаббусларини амалга ошириш ҳамда ташкилот доирасида туризм соҳадаги ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Хива, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент шаҳарлари Туркий кенгаш доирасида амалга оширилаётган “Моdern silk road” қўшма туризм маршрути лойиҳасига киритилиши таъминланди.

Бугунга қадар мазкур тадбирда Туркий кенгаш Бош котиби Бағдат Амреев, Туркия Республикаси маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой, Қозоғистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазири Актоти Раимкулова, Қирғизистон Республикаси Бош вазир ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири Акилбек Жапаров, Озарбойжон Республикаси давлат туризм агентлиги раиси Фуад Нагиев ўз иштирокини тасдиқлаган.

Йиғилишда Кенгашга аъзо давлатларда туризм соҳасининг пандемиядан кейинги тикланиши, “Табаррук зиёрат” лойиҳасини амалга ошириш ҳамда аъзо давлатларнинг йирик шаҳарлари ўртасида халқаро авиарейсларни тиклаш каби муҳим масалалар муҳокама қилинади.

Шу билан бирга, хорижий иштирокчилар туризм соҳасидаги истиқболли лойиҳалар, зиёрат туризм имкониятлари, Фарғона вилоятининг ҳунармандчилик, экотуризм ва гастрономик салоҳияти билан таништирилади.

Таъкидлаш лозимки, Қўқон шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган йиғилиш Ўзбекистон Республикасининг Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига аъзо бўлганидан кейинги вазирлар даражасидаги биринчи тадбир ҳисобланади.

uzbektourism.uz

loading...