ЎЗБЕКИСТОНДА КОРОНАВИРУС ЮҚТИРГАНЛИК, ТУЗАЛГАНЛИК ВА ЎЛИМ КЎРСАТКИЧИ… (ЖАДВАЛ)

0

2021 йил 11 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 103206 (+314) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,

5 нафари Андижон вилоятида,

6 нафари Бухоро вилоятида,

10 нафари Жиззах вилоятида,

11 нафари Қашқадарё вилоятида,

3 нафари Навоий вилоятида,

5 нафари Наманган вилоятида,

21 нафари Самарқанд вилоятида,

4 нафари Сирдарё вилоятида,

9 нафари Сурхондарё вилоятида,

17 нафари Фарғона вилоятида,

4 нафари Хоразм вилоятида,

42 нафари Тошкент вилоятида,

172 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

Қорақалпоғистон Республикасида 6 нафар,

Бухоро вилоятида 5 нафар,

Навоий вилоятида 2 нафар,

Наманган вилоятида 6 нафар,

Самарқанд вилоятида 20 нафар,

Фарғона вилоятида 11 нафар,

Тошкент вилоятида 46 нафар,

Тошкент шаҳрида 133 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 99152 (+229) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 705 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3349 нафар бемор даволанмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

loading...