Аёл бахтли эди!..

0

Аммо эрта қувониб қўйган экан.

Соғлиғида муаммо пайдо бўлди. Аввалига, трамвай уриб кетди. Икки оёғидан айрилди. Кейин кўзлари ҳам хиралаша бориб охири кўрмай қолди. Бунгача эса эри Данил уни ташлаб кетишга улгургандим. Айнан Данил билан топишганидан кейин у бахтини топгандай ҳис қилганди, ўзини. Чунки, болалар уйида катта бўлгандида.

Данилдан иккита фарзанд кўрди. Каттаси Игор. Кичиги Даша.

Данил Дашани ўзи билан бирга олиб кетди. Игор эса иккала кўзсиз ва иккала оёқсиз онаси билан қолди. Воронеж вилоятининг қишлоқларидан бирида. Уларнинг уйлари йўқ эди. Вагонни уй қилиб олишганди… Ўн ёшга кирган Игорни ўқишида тайин қолмади. У фақат онаси тўғрисида қайғурарди. Овқат тайёрлайди. Вагон уйни супририб сидиради. Онасини хожатга олиб боради. Кичкинагина томорқада кетмон чопади. Яна бировларни ишини қилиб бир икки рубл топади. Кейин сахий ҳамқишлоқлари унга егуликлар беришади. У шундай қилиб яна ўн йилни ўтказди. Вояга етгач, онасини касалхонага олиб борди. Қабул қилишмади. Пули йўқ эди. Қайғу аламга тўлган йигитча, шаҳардан ижарага уй олди. Энг расво уйни. Энг арзон нархга. Ўзи эса кун бўйи ишлади. Ҳамма ишни қилди. Вокзалда юк туширди. Одамларни нарсаларини ташиб берди. Бу ёғи қишлоқча усулда бўғирсоқ қилиб сотди. Нима топса уйига кўтариб келаверди.

Аста секин пул йиғилаверди. Чунки у емак ичмакка ва кийим кечакка жуда кам сарфлар эди. Майшат қилиш унинг хаёлининг бир бурчагида ҳам йўқ эди.

Бир қиз билан танишиб қолди. У ҳам жуда оддий қиз эди. Бироқ ўша оддий қизни ёрдами кўп тегди, Игорга. Улар биргалашиб режа тузишар ва шу режани амалга оршириш учун бор кучларини беришарди.

Игор Ольга билан бирга тузган сценареси бўйича олган кичкинагина видеоларини “Ю Теб”га жойлай бошлади. Уларнинг видеолари антиқа эди. Сира бировларникига ўхшамасди. Шу боисдан дарров одам йиғди. Аста секин реклама пайдо бўлди ваа ҳаказо… Орадан роппа роса олти ой ўтиб Игор шаҳардан шинам уй сотиб олди. Жамғармаси ҳам бир миллион рублга етди. Онасини операция қилдирди.

Ҳозир улар яхши яшашаяпди. Дарвоқе, Игор Ольгага уйланган. У отасининг қилмишини  тарорламоқчи эмас!..

 

 

 

 

loading...