Фарғона шаҳрида “Spark” русумли автомашина салонидан уяли телефон аппаратини ўғирлаган шахс аниқланди

0

5 июнь куни Ф.Л. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 4 июнь куни соат 22:30 ларда номаълум шахс Фарғона шаҳри Мунаввар кўчасида қаровсиз қолдирилган “Spark” русумли автомашинаси салонидан нархи 6.500.000 сўмлик “Samsung С8” русумли уяли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.

 Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни А.Д. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

loading...