Канада Johnson&Johnson’нинг 300 минг доза вакцинасини ташлаб юборишга қарор қилди — ОАВ

0

Канада ҳукумати Johnson&Johnson компаниясининг коронавирусга қарши 300 минг доза вакцинасини ташлаб юборишга қарор қилди. Le Figaro нашрининг хабар беришича, бу қарорга вакцинани ишлаб чиқариш жараёнида унга бошқа вакцина компонентлари аралашган бўлиши мумкинлиги сабаб ҳисобланади.

 

Таъкидланишича, Канада ушбу вакцина партиясини апрелдаёқ олган, бироқ ҳанузгача уни қўллашга иккиланган. Энди эса ушбу вакцина бошқа вакцина қисмларига эга бўлиши мумкинлиги сабабли унинг бутун партиясини ташлаб юборишга қарор қилинган.

«Бу вакцина ишлаб чиқариш вақтида бошқа вакцина компонентлари билан ифлосланган ва шу сабабли у Канада стандартларига тўғри келиши борасида хулоса чиқариб бўлмайди», деб айтилган Канада соғлиқни сақлаш вазирлигида.

Бу билан боғлиқ ҳолда вазирлик Johnson&Johnson’нинг Балтимор шаҳридаги заводига ташриф буюрмоқчи. Бунгача мамлакат Johnson&Johnson вакцинасидан фойдаланмайди.

1 апрелда J&J’нинг Балтимордаги заводи ходимлари 15 млн доза вакцинани бузиб қўйишгани маълум бўлган. Бунга вакцина компонентларини аралаштиришдаги хатолик олиб келган.

korrespondent.net

loading...