КЕЛИНГ БИР КУЛИШАЙЛИК !!!

0

***

Чукча китоб дўконига кириб сотувчига деди:

— Менга ақлли чукча тўғрисидаги китобингизни кўрсатинг!

— Ундай китоблар фантастика бўлимида бўлади.

 

***

«Чукча-фильм» киностудияси уруш тўғрисида янги фильмни суратга олаяпти.

Эшик тақиллади.

— Ким у?

— Гестапо!

— Нима керак?

— Партизан керак?

— Қанақа партизан?

— Олег Кошевой деган.

— У ўрмонга варақа тарқатиш ва кўприкни портлатиш учун кетган.

— Унда келса: “Гестапо келиб роса сўкинди” деб айтиб қўйинг!

 

***

— Эшитдингларми, жамоамиз ҳужумчиси ўзини ўзи отиб ўлдиришга аҳд қилган экан.

— Хўш, кейин-чи?

— Мўлжалга ола билмабди.

 

***

Футболчидан сўрашди:

— Қишда нима билан шуғулланасиз?
— Янги мавсумдаги мағлубиятлар учун куч тўплайман.

 

***

Учрашувга чиққан қиз йигитдан сўради:

— Сиз футболчи бўлсангиз керак-а?

— Қаердан билдингиз?

— Қучоқлашга уста экансиз.

 

***

Кекса бадавлат яҳудий оламдан ўтди. Яқинлари нотариус кабинетига йиғилиб, васиятномани ўқишини сабрсизлик билан кутишаяпти. Ниҳоят нотариус васиятномани қўлига олиб ўқий бошлади:

— Мен Лахман Исаак Дамидович, ақли-ҳушим жойида шуни маълум қиламанки, пулларимнинг барчасини ўлимим олдидан сарфлаб бўлганман.

 

***

— Сиз жиннисиз! Ҳазилларингиз ҳам ўзингизга ўхшаган аҳмоқона!

— Илтимос, жоним, менга турмушга чиқ!

— Вой, кечиринг! Жиддий айтаяпсизми?

— Ҳазиллашдим, ҳазиллашдим!

 

***

 

Ити билан кўчада сайр қилган эр уйга қайтгач, хотинига деди:

— Итимиз йўл бўйи мени тишламоқчи бўлиб, нуқул арқонни тортқилаб келди. Гўё бир нарса демоқчи бўлди-ю, айта олмади шекилли.

— Ҳа, у “Мен сизнинг итингиз эмасман” демоқчи бўлган.

 

***

— Профессор, хотинингизни калтаклармишсиз. Шу ростми?

— Нотўғри. Мен профессор эмасман.

 

 

loading...