Коронавирус: Кунлик ҳолатлар яна 300дан ортиқ, яна уч бемор вафот этди

0

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда яна 300дан ортиқ янги касалланиш ҳолатлари қайд этилиб, 3 нафар бемор вафот этгани ҳақида хабар берди.
«2021 йил 12 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 103510 (+304) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.

Ўтган ҳафталарда кунлик ҳолатлар пасая бошлаган, 7-8 июнь кунлари бу кўрсаткич 200дан ҳам камроқ бўлган, фақат 12 июнга келиб кунлик ҳолатлар 300дан оша бошлаганди.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
6 нафари Андижон вилоятида,
4 нафари Бухоро вилоятида,
13 нафари Жиззах вилоятида,
19 нафари Қашқадарё вилоятида,
3 нафари Навоий вилоятида,
7 нафари Наманган вилоятида,
29 нафари Самарқанд вилоятида,
3 нафари Сирдарё вилоятида,
18 нафари Сурхондарё вилоятида,
12 нафари Фарғона вилоятида,
3 нафари Хоразм вилоятида,
59 нафари Тошкент вилоятида,
127 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:

Бухоро вилоятида 5 нафар,
Жиззах вилоятида 20 нафар,
Қашқадарё вилоятида 7 нафар,
Навоий вилоятида 2 нафар,
Наманган вилоятида 7 нафар,
Самарқанд вилоятида 30 нафар,
Сурхондарё вилоятида 3 нафар,
Фарғона вилоятида 21 нафар,
Хоразм вилоятида 8 нафар,
Тошкент шаҳрида 161 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 99416 (+264) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 708 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3386 нафар бемор даволанмоқда.

loading...