Қуёш уриши кўпроқ кимларда кузатилади?

0

Қуёш уришининг сабаблари: бош кийимсиз қуёшли ҳавода юриш, қуёш нурининг тўғридан тўғри бошга тушиши, ўта қалин кийим кийиш, ёпиқ, ҳаво айланиши кам бўлган хона ёки биноларда узоқ вақт қолиб кетиш.

Қуёш уруши ҳамма ёшдаги инсонларда кузатилиши мумкин. Лекин ортиқча тана вазнига эга бўлган, стресс ва неврологик зўриқишга мойил, айниқса, сурункали юрак қон-томир ва эндокрин тизими касалликлари бор бўлган инсонларда кўпроқ учрайди.

Шунингдек, баъзи дори воситаларини қабул қилиш, алкоголдан мастлик ҳолатлари, тамаки чекиш ҳам қуёш урушига мойилликни оширади.

loading...