Россиядаги савдо марказида ёнғин содир бўлди

0

Твер шаҳридаги Маршал Конев кўчасида жойлашган савдо ва офис биносида ёнғин содир бўлди. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Твер вилояти Бош бошқармаси хабар қилганидек, 12 июнь куни учинчи қаватдаги савдо марказида ёнғин бошланди, деб хабар берди «Твер» давлат телерадиокомпанияси.

Воқеа жойига қутқарувчилар етиб келишди. Меҳмонлар ва бино ходимлари эвакуация қилинди.

Ҳодиса натижасида қурбонлар бўлмаган.

gazeta.ru

loading...