Токио Олимпиадаси томошабинларсиз ўтиши мумкин

0

Токио Олимпиадаси мусобақаларида томошабинлар сони кескин чекланган бўлади. Ўйинлар ташкилотчилари умуман мухлисларсиз ўтказилишини, ҳаттоки японияликларни ҳам стадионга киритмасликларини инкор этишмади. Ушбу масала июнь охиригача ҳал қилиниши керак. Чет элликларнинг Японияга киритилмаслиги март ойидаёқ эълон қилинган эди. Бу ҳақда euronews хабар қилди.

“Биз одамларнинг кўп ҳаракатланишини хоҳламаймиз. Вирус юқтирмаслик чораларини кўришимиз керак. Шуни ҳисобга олган ҳолда, зал ва стадионларни тўлиқлигича очиб бўлмайди”, – дея таъкидланган ўйинлар ташкилотчиси.

loading...