Андижонда эркак таниши томонидан пичоқлангани ҳақидаги хабарга ИИВ изоҳ берди

0

Андижон шаҳрида 24 май куни эркак таниши томонидан пичоқлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Ички ишлар вазирлиги мазкур хабарларга изоҳ берди.

Хабарга кўра, 24 май куни соат тахминан 19:30 ларда фуқаро И.И. Андижон шаҳар Бунёдкор маҳалласида жойлашган хонадонларнинг бирида ўзига олдиндан таниш бўлган О.А. билан ўзаро жанжаллашган ва унинг бел ва томоқ қисмига ўткир тиғли жисм билан зарба берган.

Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотномасига кўра, «чап бел соҳасида 1,5 сантиметр кирган, бўйин даҳаности соҳасида ўткир жисм билан етказилган санчилган кесилган жароҳати, баданида қонталаш ва шилинмалар» каби соғлиқни узоқ муддатга бузилишига олиб келган «ўртача оғир» тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан И.И.га нисбатан Андижон шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисми «м» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Жиноят иши бўйича гумонланувчига айблов эълон қилинган ва қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

loading...