АҚШда кит бутунлай ютиб юборган аквалангчи омон қолди ва деярли жароҳат олмади

0

56 ёшли Майкл Паккард Массачусетс штатининг Уэллфлит шаҳрида балиқ сотиш учун лицензияга эга овчидир. Майклнинг сўзларига кўра, у ҳаммасини тугади, деб ўйлаган, чунки кит уни бутунлай ютиб юборган эди.

«Тўсатдан мен кучли зарбани сездим ва кейин ёдимда қолгани – атрофдаги ҳамма нарса қоронғи бўлди ва бутунлай зимистонга айланди. Мен ўзимни қаергадир ҳаракатланиб кетаётганимни, кит оғзидаги мушаклари билан сиқиб олганини ҳис қилар эдим», – дейди Паккард касалхонада.

Аввалига у ўзини акула оғзида деб ўйлаган, аммо тишларнинг йўқлигини билгач, уни кит ютиб юборганини англаган.

«Мен ҳеч қачон чиқмайман, тугадим, ўликман» деб ўйладим. Хаёлимдаги ягона нарса ўғилларим бўлиб, улар 12 ва 15 ёшда эди», – деб эслайди Майкл.

Шокнинг биринчи лаҳзаларидан сўнг Паккард китдан чиқишга уриниб кўрган, у акваланги билан ютишга фаол қаршилик кўрсатишни бошлаган. Китга бу ёқмаган ва у сув юзига кўтарилиб, овчини чиқариб ташлаган.

«Мен тўсатдан ёруғликни кўрдим, кит бошини у томондан бу томонга силкита бошлади ва мен билган ягона нарса – мен ташқарида эдим», – дейди Паккард. Унинг тахминича, у кит ичида 30-40 сония давомида бўлган.

Атрофдаги экипаж аъзоларидан бири эса кит Майклни сувга тупурганини кўриб, уни қайиқда касалхонага олиб борди. Омар овчиси ҳеч қандай синишсиз енгил жароҳатлар билан китдан қочиб қутулган  ва бир неча соатдан кейин шифохонадан чиқишига рухсат берилган.

Соҳил тадқиқотлари маркази директори Жук Роббинснинг айтишича, кит одамни тасодифан ютиб юборган. Йиртқич китларининг тишлари йўқ ва уларнинг қизилўнгачлари жуда кичкина бўлиб, аслида одамни ютиб юбора олиши мумкин эмас. Паккарднинг сўзларига кўра, китнинг катталиги ўртача бўлган, шунинг учун Роббинс уни китнинг боласи деб тахмин қилган.

loading...