Байден Путин билан учрашувга 50 йил тайёрланганми?

0

Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки АҚШ президенти Жо Байден россиялик ҳамкасби Владимир Путиндан бўлажак учрашувда нимани кутиш кераклигини яхши билиши сабаби у бунга 50 йил тайёрланганини айтди. Бу ҳақда Оқ уй сайтида маълумот қилинди.

Келтирилишича, Британиядаги G7 саммитидан кейин Байден 14 июнь куни НАТО саммити учун Брюсселга йўл олади. У Путин билан 16 июнь куни Женевада учрашади.

«Байден учрашувдан нимани кутиш кераклигини яхши билади. Унинг фикрига кўра, бу учрашув ишонч ва дўстлик эмас, балки қаерда умумий тил топиш мумкинлиги ҳақида. Шунингдек, бизни хавотирга соладиган соҳаларда аниқ ҳамда тўғри бўлишдир», — деган Псаки Британиядан Брюсселга кетаётган самолётда бўлиб ўтган брифингда.

Псаки Байден Россия раҳбаридан нимани кутиш кераклигини билади, деган сўзини АҚШ президенти илгари ҳам Путин билан ишлаган ва кўп йиллик тажрибага эга бўлгани билан изоҳлаган. Шу тариқа у АҚШнинг биринчи хоними Жил Байденнинг эри Путин билан учрашишга «жуда тайёр» деган сўзини келтириб ўтиб, «Байден бу жараёнга 50 йилдан буён тайёргарлик кўрган»ини айтган.

Аввалроқ Байден Путин билан учрашувда нимани талаб қилиши айтилганди. Шунингдек, Путин Байден билан учрашувдан нима кутаётгани маълум қилинган.

loading...