Бизни кўп нарсаларда айблашди – Путин AҚШдаги киберҳужумлар ортида Россия турганини рад этди

0

Россия президенти Владимир Путин НБC телеканалига берган интервюсида AҚШдаги киберҳужумлар ортида россиялик хакерлар ёки Россиянинг ўзи турибди деган айбловларни рад этди.

«Бизни кўп нарсаларда айблашди. Сайловга аралашиш, киберҳужумлар ва ҳоказо. Улар ҳеч қачон, ҳеч қандай далил келтиришмаган. Шунчаки, асоссиз айбловлар», – деди Путин.

Президент таъкидлаганидек, Aмерика қўрққан нарса Россия учун ҳам хавфли бўлиши мумкин. Унга кўра, НAТО кибер майдонни кураш ҳудуди деб билади.

«Улар ниманидир режалаштиришмоқда, ниманидир тайёрлашмоқда, албатта, бу бизни хавотирга солмайди», деди давлат раҳбари.

Путин Aмерика разведкаси Россия ахборот тармоқларига кириб келганини истисно қилмади, аммо бундан қўрқмаслигини таъкидлади.

Шу билан бирга, Россия президенти кибержиноятчиликка қарши курашда Вашингтон билан ҳамкорликка умид боғлашини айтди.

Россия Ғарб сиёсатчиларининг Москванинг учинчи мамлакатлардаги сайловларга аралашуви ҳақида даъволарини бир неча бор рад этди.

Бахорда Буюк Британия ва Aмерика расмийлари СоларWиндс-га қарши киберҳужумларда Россия ташқи разведка хизматининг иштироки борлигини эълон қилишди. СВР матбуот бюроси айбловларни «бемаънилик»  деб атади ва улар узоқ ўйлаб топилганлигини таъкидлади, шунингдек, Оқ уй баёнотларини муҳокама қилиш разведканинг вазифаси эмаслигини таъкидлади.

Риа Новости

loading...