Бу ҳафта Президент Андижонга боради

0

Бу ҳафтада Президентимизнинг кун тартиби тиғиз бўлади. Бугун соғлиқни сақлаш соҳасига оид масалалар ва таклифлар (биринчи навбатда онкология ва гематология йўналишларига оид), ҳамда Тошкет вилоятининг Татаристон билан ҳамкорлиги юзасидан тақдимотлар, эртага олий таълим соҳасидаги ислоҳотлар ва жорий йилги қабул жараёнига тайёргарлик бўйича видеоселектор ўтказилиши белгиланган. Бу ҳақда Бу ҳақда айни пайтда бўлиб ўтаётган брифингда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Шунингдек, 15 июнь куни Президентимиз Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумат ва келажак ишлари бўйича вазири Ал-Гергави ва 16 июнь куни эса Татаристон Президенти Рустам Минниханов билан учрашувлари мўлжалланган.

17-18 июнь кунлари Президентимизнинг Андижон вилоятига сафари режалаштирилмоқда.

Булар ҳақда ҳафта давомида яна хабар бериб борамиз. Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг.

loading...