Бухорода Кореяга ишга юбораман деб 5 минг доллар талаб қилган «ишбилармон» ушланди

0

Бухорода Кореяга ишга юборишини айтиб, фуқародан 5 минг АҚШ доллар талаб қилган шахс қўлга олинган. Бу ҳақда «Postda» хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда И.О. исмли шахс Ҳ.нинг ишончига кириб, уни ваколатли танишлари орқали давлат томонидан ажратилган квоталар асосида Кореяга ишлаш учун юборишни ваъда қилгани маълум бўлган. Бунинг эвазига 5000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олаёган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро И.О.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 28-моддаси (Жиноят иштирокчиларининг турлари), 211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда

loading...