Диққат! Ўзбекистонда ОТМларга кириш имтиҳонлари бекор қилиниши мумкинлиги айтилди 

0

Давлат тест маркази бош бошқармаси бошлиғи Фарҳод Мирзаев олий таълим муассасалариларга кириш имтиҳонлари бекор қилиниши мумкинлигини маълум қилди.

Маълум қилинишича, кириш имтиҳонларидан воз кечиб, босқичма-босқич мактабларда олинадиган имтиҳонлар ҳисобига болаларни олий таълим муассасаларига қабул қилишни йўлга қўйиш режалаштирилган.

«Унификация бўйича қарор тегишли органга киритилган. Агар бу тасдиқланса, биз кириш имтиҳонларидан воз кечиб, босқичма-босқич мактабларда олинадиган имтиҳонлар ҳисобига болаларни ОТМларга қабул қилишни йўлга қўямиз. Масалан, тўртта вилоят танлаб олиниб, биринчи босқичда шу вилоятларда ўтказиш масаласи кўрилади. Кейинчалик қолган ҳудудларда ҳам бу амалга оширилади», — деди Фарҳод Мирзаев.

loading...