«Елизавета II менга онамни эслатди»-Байден

0

АҚШ президенти Жо Байден Буюк Британия қироличаси Елизавета II билан учрашди. CNN телеканалининг хабар беришича, учрашув CОVID-19 пандемияси туфайли монарх 2020 йил ноябридан буён ўзини изоляцияда яшаб келаётган Виндзор қасрида бўлиб ўтди.

Америка етакчиси G7 саммити якунлангач, Лондоннинг Хитроу аэропортидан рафиқаси Жил билан вертолётда қироличанинг ёзги қароргоҳига етиб келди. Маросим доирасида оркестр АҚШ мадҳиясини ижро этди. Шундан сўнг фахрий меҳмонлар ва Елизавета II анъанавий инглиз чойхонасига боришди.

Икки давлат раҳбарларининг учрашуви 40 дақиқа давом этди. Байденнинг сўзларига кўра Буюк Британия қироличаси Хитой раҳбари Си Цзинпин ва Америка раҳбари 16 июнь куни учрашишни режалаштирган Россия президенти Владимир Путин билан қизиқди. Қўшма Штатлар раҳбари, шунингдек, Елизавета II ни Оқ уйга таклиф қилганини таъкидлади. «У жуда фойдали инсон. Менга онамни эслатди», – деди у.

Бу коронавирус пандемияси бошланганидан буён Буюк Британия қироличасининг бошқа бир президент билан биринчи марта яккама-якка учрашуви. Жо Байден Буюк Британия қироличаси билан учрашган АҚШнинг амалдаги 12-президенти бўлди.

loading...