Кристиан Эриксоннинг ҳушига келганидан сўнг айтган биринчи сўзлари маълум бўлди

0

Дания терма жамоасининг ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксеннинг ҳушига келганидан сўнг айтган биринчи сўзлари маълум бўлди.

«У биздан кўпроқ хавотирда эди. Нималар бўлганини бирозгина эслаётганини ва жамоа ҳақида кўпроқ қайғуришини айтди. У бизни ўйнашда давом этишимизни исташини таъкидлади», – деди данияликлар бош мураббийи Каспер Юлманд.

Эслатиб ўтамиз, 12 июнь куни Финляндия термаси билан ўйин пайтида Эриксен ҳушини йўқотганди.

eurosport.ru

 

loading...