КУН КУЛГИСИ!!!

0

* * *

— Дўхтир, ёрдам беринг! Хотирам йўқолиб қолди!

— Анча бўлдими?

— Нимага анча бўлади?

— Хотирангиз йўқолганига.

— Қанақа хотира? Кимсан ўзинг? Менинг уйимда нима қиляпсан?

* * *

Эшик тақиллади.

— Ким у?

— Милиция!

— Уйда ҳеч ким йўқ.

— Нега унда чироқ ёниб турибди?

— Ҳозир ўчириб қўямиз.

* * *

Тўрт яшар қизалоқ онасидан сўради:

— Ойи, мен қаердан пайдо бўлганман?

— Сени карамнинг ичидан топиб олганмиз, қизим.

— Вой, ҳозир баҳор бўлса, қанақа карам?

Шунда отаси гапга аралашди:

— Қизим, сени тузланган карамнинг ичидан топиб олганмиз.

* * *

Гўзаллик салонидан қайтган хотин кўзгу атрофида айлана-айлана, эридан сўради:

— Дадаси, мен қанчага яшарибман?

Эр унга қовоқ уйиб қараб олди-да, деди:

— Бир ҳафтага яшарибсан.

* * *

Тиқилинч автобусда қари кампир сақич чайнаётган йигитга узоқ тикилиб турди-да, деди:

— Болам, менга гапириб овора бўляпсан! Барибир эшитмайман. Қулоғим оғир.

* * *

— Хотининг билан ҳаётинг қалай? Жанжаллашмаяпсизларми энди?

— Ҳозир ҳатто ахлат идишларимиз ҳам бошқа-бошқа.

* * *

Қиз қаллиғига деди:

— Жоним, турмуш қурганимиздан кейин телевизор орқали футбол томоша қилиш, ўйингоҳга қатнашдан воз кечасиз.

— Хўп.

— Чекишниям ташлайсиз.

— Албатта.

— Пиво ичишниям ташлайсиз. Қорин қўймасангиз йўғроқ.

— Бўлдими?

— Нима, яна бирор ёмон одатингиздан воз кечасизми? Шуни айтмоқчимисиз?

— Ҳа, сенга уйланишдан воз кечмоқчиман.

* * *

Компьютерчи дўстига деди:

— Менга эллик доллар қарз бериб тур!

— Қайтарасанми?

— Қасам ичайми?

— Ҳа.

— Қайтармасам, интернетим ишламай қолсин!

* * *

Агар ҳид таратмаса, қоп-қоронғи хонада қора пайпоқни қидириб топиш жуда қийин бўлади (Бева эркакнинг тажрибасидан).

* * *

Фойдали маслаҳат:

— Кимнидир севиб қолсанг, ҳеч қачон севганингга «Сизга муносиб эмасман» деб айтмагин. Бу унга кутилмаган совға бўла қолсин.

 

 

 

loading...