Машинанг бўлса ўзинга!

0

Фарғонада ЙПХ ходимига бўйсунмай, уни ҳақоратлаб, қўл кўтарган ҳайдовчига нисбатан суд томонидан маъмурий қамоқ жазоси белгиланди, деб хабар бермоқда ЙҲХББ матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, бошқарув вақтида қўл телефонидан фойдаланиб келган ҳайдовчини ЙПХ ходими тўхтатган ва қоида бузилганини тушунтириб, баённома тузилишини айтган. Текширув вақтида ҳайдовчининг ўз вақтида тўланмаган қарздорлиги борлиги ҳам аниқланган. Шу сабабли транспорт воситаси жарима майдонига олиб борилиши айтилган.

Шундан сўнг ҳайдовчи ЙПХнинг қонуний талабларига бўйсунмай, фаол қаршилик кўрсатган.

Расмийлаштирилган ҳужжатлар суд томонидан ўрганилиб, ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) ҳамда 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) 1-қисми тартибида 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси белгиланган.

Аввалроқ Тошкентда ЙПХ ходимига бўйсунмай, «бор йўқол» деб йўлида давом этган ҳайдовчининг Equinox’и жарима майдончасига жойлаштирилгани ҳақида хабар берилган эди.

Ундан аввал эса Жиззахда ҳайдовчини сўккан ЙПХ ходими ишдан олингани, Самарқандда ҳайдовчига хизмат гувоҳномасини тақдим этишни истамаган ЙПХ ходимига хизмат текшируви тайинлангани, Қорақалпоғистонда ҳайдовчига қўл кўтарган ЙПХ ходимига нисбатан хизмат текшируви ўтказилаётгани хабар қилинганди.

loading...