Москвага олинган юзлаб авиабилетлар сохта чиқдими?

0

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарёда қиммат нархларда Москвага учиш учун сотиб олинган чипталар сохта эканлиги, юздан ошиқ йўловчилар аеропортда сарсон бўлаётганликлари айтилган хабар тарқалди.

Мазкур хабар ҳақиқатга қанчалар яқин эканлигини аниқлаштириш мақсадида Zamon.uz мухбири «Uzbekistan airways» AЖ матбуот хизмати билан боғланди.

«Дастлабки маълумотларга кўра, қолдирилган рейс Россиянинг “red wings” авиакомпаниясига тегишли бўлиб, 13 июн куни учиш рейси Тошкентдан амалга оширилиши керак бўлган. Бироқ, маълум сабабларга кўра амалга оширилмаган.

Таъкидланишича, ушбу рейсда учиш керак бўлган йўловчилар Халқаро аеропортнинг кутиш хонасида қолиб кетишган, ичкарига қўйилмаган. Сабаби рейс ўз вақтида учмаган.

Ҳозирда йўловчилар ўз манзилига учиб кетганми ёки йўқми, чипталарнинг ҳақиқий ёки сохта эканлиги бўйича маълумотлар аниқлаштирилмоқда» дейилади хабарда.

loading...