Нима учун тишлар ёшга қараб ўзгаради?

0

Бунга сабаб – тишларнинг ёшга боғлиқ ҳолда емирилиши бўлиб, бу ҳолат одамларда 35-40 йилдан кейин ўзини намоён қилади. Ҳаётимиз давомида тишлар дам олишни билмайди: улар доимо ҳаракатда, овқатни чайнашади, гаплашаётганда ёноқлар ва тиллар бир-бирига ишқаланади.

Шу билан бирга ноқулай омилларга дуч келишади (чекиш, спиртли ичимликлар, таомдаги ортиқча шакар ва бошқалар). Буларнинг барчаси эмаль қатламининг босқичма-босқич емирилишига олиб келади.

Шунингдек, турмуш тарзи ва сурункали касалликлар (қандли диабет, гастрит, колит ва бошқа ошқозон-ичак касалликлари) мавжудлиги ҳам жуда катта роль ўйнайди, уларнинг аксарияти тиш саломатлигига салбий таъсир кўрсатади.

loading...