Олимлар қон таркибида алкоголь миқдорини аниқловчи қурилма ишлаб чиқди

0

Келтирилишича, қурилма қулоқ териси орқали чиқарилган этанол буғларини кузатиб турадиган оддий қулоқчинлардан иборат. У одамнинг маст ёки йўқлигини сенсори орқали аниқлаб беради. Сенсор алкоголь буғларини аниқлаганда кўрсаткич чироқчаси ёнади. Шундан сўнг ҳисоблагич ёруғлик чиқаради, унинг интенсивлиги этанол контсентрациясини ҳисоблашга имкон беради ва шу билан спиртнинг даражасини кўрсатади.

Таъкидланишича, лаборатория синовларида маълум миқдорда спиртли ичимлик ичган учта кўнгилли эркакка қулоқчинлар тақилган. 140 дақиқалик мунтазам интервалда уларнинг қондаги алкоголь даражаси наушниклар ва анъанавий спиртли ичимликлар воситаси ёрдамида текширилган. Иккала қурилманинг кўрсаткичлари бир хил натижа берган. Тадқиқот муаллифлари ушбу воситадан нафақат танадаги алкоголь миқдорини ўлчаш, балки айрим касалликларга ташхис қўйиш учун ҳам фойдаланиш мумкин деб ҳисоблайди.

loading...