Қабристонда ёнғин содир бўлди

0

12 июнь куни соат 11:05 ларда Самарқанд вилояти Қўшработ тумани фавқулодда вазиятлар бўлимига Бозоржўй маҳалласи ҳудудида жойлашган «Кўктўнли ота» қабристонида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган, деб хабар бермоқда туман ҳокимлик ахборот хизмати.

Қайд этилишича, ушбу хабар асосида туман фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан 2 та жанговар экипаж жалб қилинган ва соат 12:54 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.

Ҳозирги пайтда ҳолат юзасидан туман ФВБ томонидан, терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

loading...