Қилич билан торт кесаётган Британия қироличаси Елизавета II (видео)

0

12 июнь куни Буюк Британия қироличаси Елизавета II «Катта еттилик» (G7) саммити доирасида Корнуолл графлигида тортни тантаналарга мўлжалланган қиличда кесаётгани видеога тушиб қолди. Видео Reuters агентлигининг YouTube’даги каналида эълон қилинган.

Daily Mail’нинг ёзишича, қилични унга Корнуолл лорд-лейтенанти Эдвард Болито олиб келган. Адютант тортни кесиш учун пичоқ борлигини айтганида қиролича унга «Борлигини биламан, лекин шундай кесиш ноодатий», — дея жавоб қайтарган. Тортни тантанали кесиш маросимида, шунингдек, қиролича Елизавета II нинг келини Камилла Паркер-Боулз ва набирасининг рафиқаси Кейт Миддлтон ҳам қатнашган.

Эслатиб ўтамиз, 10 июнь куни Елизавета II марҳум турмуш ўртоғи шаҳзода Филиппнинг 100 йиллиги муносабати билан янги турдаги атиргул навини эккан эди. Уни Елизавета II га Қироллик боғдорчилик жамияти совға қилган. Гулга шаҳзода Филиппнинг шарафига «Эдинбург герцоги атиргули» номи берилган.

loading...