Тунги навбатчиликлар саломатлик учун зарарлими?

0

Йиллар давомида тунда иш, кундузи уйқу тартибида ишлаш саломатлигимизга жиддий путур етказиши мумкин!

-Масалан, бу вазиятда очлигимиз учун жавобгар бўлган инсулин гормонининг ажралиб чиқиши бузилади, натижада семизлик ёки қандли диабет касаллиги юзага келиши мумкин.

-Стресс гормони кортизол ишлаб чиқарилиши ортади, бу доимий стресс ҳолатида бўлишга олиб келиши мумкин,

– Бахт гормони серототин ишлаб чиқарилиши эса камаяди оқибатда депрессия ва ақлий қобилиятларини пасайиши юзага келади.

-Бу омилларнинг барчаси организм фаолиятида узилишларни пайдо қилади. Қандли диабет, юрак етишмовчилиги билан касалланган инсонлар ва ҳомиладорлар тунги навбатчиликларда ишлаши мумкин эмас.

-Тунги иш тартиби саломатлиги идеал инсонлар учунгина тавсия қилинади.

«Соғлом ҳаёт»

loading...