Xiaomi Mi 12 Ultra янги Snapdragon 895 процессори ўрнатилган биринчи смартфонга айланади

0

Интернетда янги флагман ҳақида бошқа маълумотлар ҳам тарқалган. Хусусан, Xiaomi Mi 12 Ultra 2К сифатли экран тавсифини сақлаб қолади, бироқ 1—120 герцли янгиланиш частотасига эга адаптив LTPO-дисплейга эга бўлади. Бу дисплейнинг янгиланиш частотаси автоматик равишда 1 дан 120 герцгача диапазонда смартфондан фойдаланиш сценарийасидан келиб чиқиб бошқарилишини билдиради. Бу қурилмага қувватни сезиларли даражада тежаш имконини беради.

Тахминларга кўра, Mi 12 Ultra’га сиғими 5000 мА/соатдан каттароқ аккумулятор ўрнатилади.

Шунингдек, смартфон камерасида силжийдиган ёки бураладиган экран ости камера конструкциясига эга бўлади — компаниянинг бу борада кўплаб патентлари мавжуд. Бундан ташқари, Xiaomi Mi 12 Ultra IP68 стандарти бўйича чанг ва намликдан ҳимояланади, иккиталик стереодинамик, кўп функцияли NFC ва инфрақизил портга эга бўлади.

loading...