40 ёшда 18 ёшдек

0

Ёшариш учун табиий воситалар, 18 ёшли қизлар каби бўлишни истайсизми?

Мутаҳассисларниг фикрича, 27 ёшдан сўнг тери ўзининг қайта тикланиш ҳусусиятини қисман йўқотиб, таwқи омилларга нисбатан таъсирчан бўлиб қолар экан. Шундай экан, дастлабки ажинларнинг айни шу ёшдаёқ пайдо бўлишига ажабланмасак ҳам бўлади.

 

Демак тери парваришига эътиборни ҳам шу ёшдан кўпайтирган мақул. Ҳозирда терини ёшартириш учун мўлжалланган косметик воситаларни сон-саноғи йўқ, улар ҳақидаги рекламалар эса янада жозибали. Аммо парваришдаги энг ишончли усул барибир табиий воситалар бўлиб қолади. Муҳими, улардан ўрнида ва билиб фойдаланишдир. Бунинг уддасидан чиқсангиз, энг қимматбаҳо воситалар ҳам улар олдида эп эшолмайди. Ёшариш сирлари сиз учун очилади, демак бошладик.

Витаминли ниқоб

Косметик салонларида ёшартирувчи муолажалар ўтказишни барчанинг ҳам чўнтаги кўтармайди. Бу ҳолатда уй шароитида салон муолажалари ўрнини босувчи ниқобларни қўллаш ўринли.

Ана шундай самарали ниқоблардан бири қуйидагича таёрланади:

1 ош қошиқ глитсиринни 2 ош қоwиқ совуқ сувда аралаштириб, 2 томчи зайтун ёғи ва бир неча томчи суюқ Э витаминини қушинг. Ушбу ниқоб терини юмшатиб, уни қуришишдан сақлайди. Фойдали таркибий қисмга эгалиги сабаб ниқобдан турли ёшда ҳам фойдаланиш мумкин.

Тозаловчи ичимлик

Организмни ёшартириш учун тери парваришининг ўзи етарли эмас, албатта. Зеро, қариш жараёни аввало организмнинг ичидан бошланади. Организмда чиқитларнинг йиғилиб қолиши эса бу жараённи янада тезлаштиради. Ўз навбатида чиқитларнинг кўпайиши радиатсиянинг юқорилиги, нотўгри овқатланиш, зарарли одатлар ва бошқа омиллар билан боғлиқдир.

Организмни чиқитлардан холос қилиш учун вақти-вақти билан тозалаш ишларини ўтказиш лозим. Буни турли усуллар билан амалга ошириш мумкин, улардан бири зиғир уругидан таёрланган ичимлик.

У қуйидагича таёрланади:

1 ош қошиқ зиғирнинг қуруқ уруғига 2 стакан қайноқ сув қуйилиб, 8 соат тиндириб қўйилади. Шу мақсадда термосдан фойдаланиш қулай. Доривор дамламани кунига 3-4 марта овқатдан ярим соат аввал 0.5 стакандан ичиш лозим. Ичимлик деярли бирон таъм ва ҳидга деярли эга эмас, шунинг учун ҳам осон истемол қилинади. Организмни тозалашдан ташқари бу ичимлик вазн ташлашга ҳам ёрдам беради.

Ички намлик

Кунига 1.5-2 литр сув ичиш лозимлиги ҳақида кўп бора эшитган бўлсангиз керак, аммо доим ҳам унга амал қиласизми? Ҳолбуки сув тери ҳужайраларининг тикланиши ва намланиши учун ниҳоятта зарур. Ҳатто энг қимматбаҳо намлантирувчи кремлар ҳам сувчанлик наф бермайди. Зеро, косметик воситалар терини юза қисминигина намлантиради, сув эса ҳар бир ҳужайрани ичидан намлайди.

Ҳар куни белгиланган миқдорда сув истемол қилишга одатланган кишилар одатда таранг, этарлича намланган юз терисига эга бўладилар.

 

loading...