Apple фаол шовқин сўндириш тизимига эга симсиз Beats Studio Buds наушникларини тақдим этди (фото + видео)

0

Apple компанияси Beats бренди остида янги тўлиқ симсиз наушнигини — Beats Studio Buds’ни тақдим этди, деб хабар беради IXBT.

Наушниклар фаол шовқин сўндириш тизимига эга бўлган. Иккита режим мавжуд — атроф-муҳитдаги шовқинлари максимал блокловчи ва «шаффоф» режим (атрофдаги нарсаларни эшитиш талаб этилганида). Шу билан бирга, Beats Studio Buds наушниги AirPods Pro’га нисбатан сезиларли даражада арзон.

Ҳозирда ушбу наушникларнинг оқ, қора ва қизил рангларидаги версиясини 149,99 доллар нархида Apple’нинг онлайн-дўконлари орқали буюртма қилиш мумкин. АҚШда етказиб бериш ишлари 24 июндан бошланади.

Наушниклар бир марта қувватланиш орқали 8 соат гаплашишга етади, футляр эса уларни яна икки марта қувватлантиришга етади. Умумий ҳисобда Beats Studio Buds стационар қувватлантиришсиз 24 соатгача мусиқа тинглаш имконини беради. Наушник чанг ва намликдан (IPX4) ҳимояланган бўлиб, iOS ва Android’да ишлайди

loading...