Бу энди нимаси бўлди? Самарқандда ҳокимият матбуот хизмати ходими журналистнинг камерасини олиб, унинг ичидаги флешкасини еб қўйди

0

Бу ҳақда Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси К.Алламжонов муносабат билдирди.

«Самарқандда ҳокимият матбуот хизмати ходими журналистнинг камерасини олиб, унинг ичидаги флешкасини еб қўйибди. Менимча, ундай ходимларни қутуришга қарши эмлаган ҳолда психологик шифокор кўригидан ўтказиш керак. Жуда қизиқ, қонунларда операторнинг флешкасини еб қўйган давлат идораси ходими учун қандай жазо чораси белгиланган экан?

PS: Раҳбарига ит каби фидокорлик шу бўлса керак. Яшайверсанг кўраверар экансан», — деб ёзади Алламжонов.

loading...