Бу гўзал интернетдаги танқидлар туфайли паспортидаги миллатини ўзгартириши мумкин

0

«Bir zum tv» YouTube-канали «Miss Uzbekistan» гўзаллик танлови ғолибаси Нигина Фахриддинова билан интервью ташкиллаштирди. Нигина ушбу интервью чоғида ижтимоий тармоқдаги салбий изоҳлар, танқидлар туфайли миллатини ўзгартириш истаги туғилгани ҳамда айни пайтда катта гўзаллик танловига тайёргарлик кўраётгани, Akfa компанияси унга ҳомийлик қилаётгани ҳақида сўзлаб берди.

«Миллатим «метиска», менда рус, тожик, ўзбек, немис, араб ва турк қони бор. Паспортимда миллатим ўзбек деб ёзилган. Лекин шу ёзувни ўзгартирмоқчи эдим. Немис деб ёздирмоқчи эдим. Ижтимоий тармоқларда ўзбексан, деб кўп танқид қилишади, ўзбек қизи унақа қилмайди, модель либосини киймайди, ярашмайди, деб ёзишади. Бувим немис бўлганлари учун паспортимдаги миллати деган жойига немис деб ёздириш фикри туғилган эди», — дейди Нигина Фахриддинова.

Нигина Фахриддинова, шунингдек, йил охирида нуфузли гўзаллик танловида иштирок этишга тайёргарлик кўраётгани ҳақида ҳам сўзлаб берди.

«Ўзбекистонда «Miss Uzbekistan» деган танлов йўқ. Дунёда гўзаллик танловлари жуда кўп. Улардан биринчиси туристик, иккинчиси эса худди спортдек муҳим гўзаллик танлови ҳисобланади. Туристик гўзаллик танловига пулини тўлаб, исталган қиз иштирок этиши мумкин. Иккинчи гўзаллик танловига эса қанча пул тўламанг, чиқа олмайсиз. ‘Miss International’ танловида иштирок этиш учун онлайн кастингдан ўтганман. 30 та анкета орасидан менинг маълумотларимни Панамага юборишган. Шундай қилиб, бу танловда иштирок этганман. Шу йил мен ‘Miss International’ гўзаллик танловида иштирок этиш учун Японияга кетяпман.

Бу дунёдаги энг нуфузли учта гўзаллик танловларидан бири ҳисобланади. Биринчи ўринда «Дунё гўзали», иккинчи ўринда «Коинот гўзали» учинчи ўринда эса ‘Miss International’ танлови туради. Бу гўзаллик танлови ташкил этилганига 60 йил бўлган бўлса-да, Ўзбекистондан вакил иштирок этмаган. Биз учун бу жуда муҳим ҳодиса», — дейди Нигина Фахриддинова.

loading...