Бу юлдузлар қироллик оиласидан (фото)

0

Машҳурларни одатда мухлислар қирол ва қироличалар деб аташни яхши кўради, аммо агар таниқли одамларнинг томирларида чиндан ҳам қироллар қони оқаётган бўлса-чи? Юлдузлар орасида қирол ёки қироличалар борлигини биласизми?

Тильда Суинтон


Тильда Суинтон номи билан танилган Кетрин Матилда Суинтон таниқли британиялик Суинтон оиласидан бўлиб, унинг илдизи ўрта асрларга бориб тақалади. Унинг аждоди Шотландия қироли Роберт I Брюсдир. Актрисанинг болалиги ва ўсмирлиги синфдоши малика Диана Спенсер бўлган хусусий мактаб-интернатида ўтган. Кейинчалик актриса интервьюсида бундай таълим муассасаларини шафқатсиз муҳит деб билишини ва болалар ушбу турдаги таълимдан фойда кўрмаётганликларини тан олган, чунки улар ота-оналарига ва уларнинг меҳрига муҳтож.

Бейонсе


Ўзини қиролича деб эълон қилган Бейонсе Елизавета II билан яқинлиги билан мақтанади. Бейонсе Буюк Британиянинг амалдаги монархининг 25-амакиваччаси. Уларнинг умумий аждоди инглиз қироли Генрих II Плантагенетдир.

Кит Харингтон


Жон Сноуд ижрочисининг бувиси Англия ва Шотландия қироли Чарльз II нинг авлоди бўлиб чиқди. Лаванда Сесилия Дэнни XV асрдан бери мавжуд бўлган Барон Ричард Харрингтонга уйланди. Аслида, Кит оиласининг ҳолати уларга дабдабали яшашга имкон бермаган. Актёр интервьюсида ота-онасининг бадавлат эмаслигини ҳам айтиб ўтган. Улар ўртаҳол тарзда яшаган, Китнинг Оксфорд ёки Кембрижда ўқишга имкони бўлмаган.

Жейк ва Мегги Жилленхол


Голливудда муваффақиятли карьерага эга ака ва сингил ҳам қирол авлодларидандир. Уларнинг аждоди Англиянинг собиқ ҳукмдори Эдвард III, қиролича Елизавета II эса уларнинг 19-амакиваччаси. Мегги Finding Your Roots дастури орқали Жилленхол оиласи қаердан келиб чиққанлигини билиб олишга муваффақ бўлди. Илдизларни топиш қобилияти, асосан, нуфузли оилаларнинг насабларини синчковлик билан қайд этиш анъаналаридан келиб чиқади.

Гай Ричи


Кўчадаги оддий йигитнинг қиёфасига қарамай, жиноят комедияси устаси Гай Ричи Буюк Британиянинг қирол оиласи билан алоқаларга эга. Маълум бўлишича, режиссёрнинг яқин дўсти, Кембриж герцогиняси Кейт Миддлтон унинг 6-амакиваччасидир. Гай Ричи 2011 йилда шаҳзода Уильям ва Кейтнинг тўй маросимига таклиф қилинган.

Бред Питт

Машҳур Голливуд актёрининг аждоди — Англия қироли Генрих II. Шундай қилиб, Питт қиролича Елизавета II нинг узоқ қариндоши. Британиялик монархия билан боғлиқлигидан ташқари, Бред Барак Обама билан ҳам қариндошдир: уларнинг умумий аждоди 1769 йилда вафот этган Эдвин Хикмен эди. Маълум бўлишича, АҚШнинг 44-президенти ва Бред 9-амакиваччадир.

Мадонна


Поп маданиятининг тирик афсонаси ҳам собиқ эри Гай Ричи сингари Британия монархияси билан чамбарчас боғлиқ. Мадонна  француз-канадалик Меделин Эрнард ва Зекари Клотеларнинг авлоди, у Корнуолл герцогиняси Камилла Паркер Боулзнинг 9-амакиваччасидир. Яна бир амакиваччаси эса қўшиқчи Селин Диондир.

Бенедикт Камбербетч


Машҳур британиялик актёр Бенедикт Камбербетчнинг келиб чиқиши Англия қироли Ричард III дан бошланади. Бенедикт Шекспирнинг ‘‘Бўш тож’’ фильмини суратга олишда унинг аждодини ўйнаган. Қизиқарли факт: баъзи бир маълумотларга кўра, Буюк Британияда 17 миллионга яқин одам қандайдир тарзда Ричард III билан қариндошдир, аммо Камбербетч унга ҳар қандай оддий британияликка қараганда яқинроқ.

loading...