Жанубий кореялик дизайнер гаджетларга боғланиб қолган инсонлар учун «учинчи кўз»ни ўйлаб топди (фото+видео)

0

Қурилма ёрдамида атрофга қарамасдан ҳам бемалол йўлни кесиб ўтиш мумкин. Мазкур маҳсулот Сеулда аллақачон синовдан ўтган. «Учинчи кўз» жанубий кореялик дизайнер Мин-вук Пенг томонидан ихтиро қилинган, деб ёзади Travel Ask.

Асосан, қурилма юриш вақтида бегона нарсаларга урилмасликка ёрдам беради.

Келажакда офисда ишлайдиган одам портретига «учинчи кўз»ни қўшиш мумкин. Қурилма йўналишда адашмасликка ёрдам беради. У телефонларга жуда қизиққан одамлар учун мўлжалланган.

Қурилма худди фарага ўхшайди, лекин унга камера ўрнатилган. Бундай ускуна ёрдамида телефондан кўз узмасдан бемалол юриш мумкин, чунки хавф туғилганда «учинчи кўз» баланд овоз билан огоҳлантиради. Камерада ўз эгаси ва атрофдаги нарсалар орасидаги масофани тахмин қилишга қодир бўлган сенсор мавжуд. Ушбу маҳсулотни татбиқ қилиш учун олти ҳафта вақт кетди ва Пенг аллақачон Жанубий Корея пойтахтида ушбу мосламани синовдан ўтказди.

Эндиликда телефонни умуман тарк этиш шарт эмас. Тўғри, дизайнер маҳсулотлардан бу тарзда фойдаланишни истамайди. Эҳтимол, у смартфонлари билан овора бўлган инсонларга жонли мулоқотнинг муҳимлигини эслатиб туриш учун ҳам «учинчи кўз»ни ўйлаб топгандир.

 

loading...