Карина Капурга бойкот эълон қилинди

0

Ҳинд актрисаси Карина Капурнинг фильмда суратга тушиш учун сўраган катта маблағ сўрагани ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини ғазабини келтирди.

ОАВда Карина Капур Алаукики Десаининг янги лойиҳасида маъбуда — Сита ролини гавдалантириш учун 12 крор (1,646,908 доллар) сўраётгани ҳақидаги хабар тарқалди. Шундай кейин фойдаланувчилар актрисага бойкот эълон қила бошлаган. Актрисани эътиқодларини ҳақоратлашда айблаган одамлар бир рол учун бундай катта сумма сўраш одамгарчиликка тўғри келмаслигини таъкидлаган.

 

Twitter’да #BoycottKareenaKhan ҳештеги трендга айланган. Фойдаланувчилардан бири: «Унинг сиз каби аҳмоқлар бизни юлдузга айланишимизга сабабчи бўласиз деб, мен суратга тушган фильмларни кўрманг, фарқи йўқ менга, деб такаббурона берган жавоби эсингиздами? Келинг, бундай нолойиқ одамлар фильмини томоша қилмаймиз. Унинг мифологик фильмда рол ижро қилиши ёқимсиз», — деб ёзиб қолдирган. Бошқа бир фойдаланувчи эса: «Бу ролни ҳинд маъбудасини ҳурмат қилмайдиган актриса ўйнаши мумкин эмас», — деган. Одатда икки баробар кам маблағ сўрайдиган Каринанинг бу сафар катта гонорар сўрагани одамларни шунчалик аччиқлантирганидан айримлар ҳатто Каринани лойиҳага таклиф қилгани учун фильм режиссёрига ҳам бойкот эълон қилган.

 

Мухлислар аввалроқ Саиф Али Хон «Тандев» веб-сериалидаги роли билан ҳиндларга ҳурматсизлик қилгани, энди Карина ҳам турмуш ўртоғининг изидан кетаётганини маълум қилган.

 

Мифологик драманинг сценарий муаллифи актрисанинг ролга аниқ тасдиқланмаганини билдирган. Фильм ижодкорлари ушбу ролга Дипика Падуконенинг номзодини ҳам кўриб чиқяпти. Унда Маҳеш Бабу Рам, Ритик Рошан эса Раван ролини гавдалантириши мумкин. 3 Д форматда олинадиган фильмга Мадҳу, Аллу Арвинд, Намит Малҳотра продюсерлик қилади.

 

Сўнгги марта «Инглиз мактаби»да кўриниш берган Карина Капур премьераси 25 декабрда бўлиши режалаштирилган «Лаал Сингҳ Чаддҳа» фильмида суратга туша бошлаган. Амир Хон бош ролни ижро қилган мазкур лойиҳа Голливуднинг «Форрест Гамп» фильмининг ремейки ҳисобланади. Бундан ташқари, мухлислар актрисани тарихий эпос — «Тахт»да ҳам кўриши мумкин бўлади.

loading...