КЕЛИНГ БИР КУЛИШАЙЛИК !!!

0

***

— Яхши йигит, бунча яхшисиз? Бирам мулойим экансиз!.. Ажойиб тарбия топган экансиз!

— Ҳа, отам: “Бирор қизни илинтирмоқчи бўлсанг, унга жуда ширин муомала қилгин” деб ўргатган.

 

***

Мексика сериалидан:

— Азизам! Мен… Ўляпман!

— Илтимос, азизим, ўлманг!

— Бўпти, кўндирдинг!

 

***

— Оғайни, таъзиямни қабул эт! Худо сенга ва болаларингга сабр берсин!

— Ие, бу нима деганинг? Менинг ҳеч кимим оламдан ўтмади-ку! Бу гапни қаердан олдинг?

— Биламан. Локигин, бугун хотиним ниҳоят норкали шуба олдирди. Кечқурун сизларникига шубасини кўз-кўз қилишга борармиш.

 

***

— Дўхтир, эримга кун бўйи гапиравераман, гапиравераман, у бўлса, бир оғиз жавоб қайтарай демайди. Асаб касалига йўлиққанми дейман-да!

— Йўқ, эрингиз асаб касалига йўлиқмаган. Унга худо шундай иноят ато этган экан, сиз хурсанд бўлаверинг!

 

***

Аёл милиция бўлимига келиб деди:

— Эрим йўқолиб қолди. Тўрт кун бўлди.

— Асосий белгиларини айтинг!

Аёл эрининг асосий белгиларини қоғозга ёзиб бергач, милиционер сўради:

— Эрингизни топсак, нима деб қўяйлик?

— “Хотинингиз айтди, қайнонангиз меҳмонга келмайдиган бўлибди”, денглар!

 

***

Эркак солиқ идорасига қўнғироқ қилиб сўради:

— Берган қоғозингизга кимнингдир телефон рақамини ёзиб берибсиз. Кимники бу рақам?

— Бу телефон рақамимас, сизнинг ўтган йилги тўламаган солиқларингиз миқдори.

 

* * *

Она мактабдан қайтган қизчасидан сўради:

— Хўш, мактабда нимани ўқидиларинг?

— «Қизил Шапкача» эртагини ўқидик.

— Бу эртак болаларни нимага ўргатаркан?

— Бувисининг башарасини яхшилаб эслаб қолишга.

* * *

Хотин эридан сўради:

— Қаерда санғиб юргандингиз?

— Оғайним Эшматнинг тўйидайдим. Вей, тўй зўр бўлди! Бўкиб қолгунча ичибмиз-а!

— Тасаввур қиляпман!.. Устингиздаги фатани еча қолинг энди, тўй тугади!

* * *

Украин таниш аёлдан сўради:

— Хўш, ишлар қалай?

— Парҳез қиляпман. Деярли овқат емаяпман. Шундай қилса, қомат сақланиб қоларкан.

— Менга қара, сен-чи, қоматни сақлаб қолиш учун овқат еяверишинг, еяверишинг керак!

* * *

Бозорчи аёлнинг эри хотинини эрта тонгда уйғотяпти:

— Хотинжон, турақол! Кетишингга ўн беш дақиқа қолди.

— Ие, нега эртароқ уйғотмадингиз? Эсингиз жойидами? Ахир, бўянишимнинг ўзига ярим соат кетади-ку!

— Хавотир олма, ухлаётганингда ўзим бўянтириб қўйдим сени.

* * *

— Хотин, ниҳоят сен билан жиддий гаплашиб олмасак бўлмайди!

— Наҳотки? Қаёқдан кун чиқди? Уч ойдан бери гаплашмабмиз-а! Вой, бу янгилик-ку! Қани, гаплашсак гаплашайлик! Бошланг!

— Хотин, сен нима деб ўйлайсан? Акула кучлироқми, айиқми?

* * *

— Оғайни, хурсандсан. Тинчликми?

— Хотиним менга хиёнат қилганди, уни ҳайдавордим.

— Ие, ким билан тутволдинг?

— Энг яқин дўстим билан.

— Алжирама! Энг яқин дўстинг менман-ку!

— Йўқ, энг яқин дўстим энди бошқа.

* * *

Гўшт бозорига икки қўлида каттакон сумка кўтарган аёл зўрға кириб келди-да, тўхтади ва ҳўкизнинг улкан бошига тикилиб туриб ўзига ўзи деди:

— Ўлсин, эримга сигарет олишни унутибман-ку!

 

loading...