Мексикада поезд 4 та уйни вайрон қилди. Қурбон бор

0

Мексиканинг ғарбий қисмида Халиско штатида юк поездининг фалокатга учраши оқибатида уч киши жароҳат олди ва бир киши ҳалок бўлди, деб хабар берди штат фуқаро муҳофазаси хизмати.

«Тала муниципалитети Сан-Исидро Мазатепеcда 108 вагонли поезд тўқнашган жойда иш олиб борилмоқда. 2 та локомотив ва 12 та вагон 4 та уйни ағдариб юборди, натижада уч киши жароҳатланди ва битта одам ўлди», – дейилади қутқарувчилар блогида.

Фуқаро муҳофазаси хизмати аниқлик киритишича, ходимлар вафот этган маҳаллий фуқаронинг жасадини чиқариб олиш учун харобаларни демонтаж қилмоқдалар.

ria.ru

loading...