Оқшом учун либос танлай олмаяпсизми? Унда… (фото)

0

Оқшом либослари ҳақида

Оқшом либосларини танлашда диққат билан ёндошмоқ лозим, чунки сизнинг ташқи ва ички гўзаллингизни кўрсатиб нуқсонларингизни беркитиб, янада мафтункор қилиб кўрсатиб бериши керак. Дизайнер-моделлерларнинг либос танлаш борасидаги тавсияларига қулоқ тутсансиз асло уятда қолмайсиз.

Агар қоматингиз тўлачадан келган бўлса, сиз юмшоқ, тўкилиб турадиган ва албатта тўқроқ рангли мато танлашингиз керак. Муаммоли соҳаларни назокатли драпировка ёрдамида беркитишингиз мақсадга мувофиқ.

Қоматингиз шакли нокга ўхшаса яни (бўкса қисми кўкрак қисмидан сезиларли даражада катта) демак сизга А шаклли либослар сизнинг қоматингизга мос эмас. бундай қомат эгалари бундай либослардан қочиши, аксинча тепа қисми каттароқ кўрсатувчи яни кўкрак қисми бурмали, бантли либос танлаганлари маъқул.

Қум соати шаклини эслатувчи аёлларимизга эса  бичимнинг фарқи йўқ, фақат бачканаликдан узоқроқ юришса бас. Либос танлашда яна бир нарсага, бўйимиз, юзимизнинг рангига ҳам эътибор беришимиз керак.

Яна бир эслатма ҳомиладор аёлларимизга узун ерга тегиб турувчи либослар ярашиб туради.

loading...