Пойтахтда 13 ёшли бола бедарак йўқолди. Тошкент шаҳар ИИБ фуқарони топишда ёрдам сўради

0

2008 йилда туғилган Ўрмонов Умар ибн Розийаллоху Усмон ўғли жорий йилнинг 3 июнь куни соат тахминан 21.30ларда  Чилонзор  тумани 19-мавзеда  жойлашган яшаш жойидан чиқиб, номаълум томонга ҳаракатланиб кетиб қайтиб келмаган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИБ маълум қилди.

Фуқаронинг белгилари: бўйи 160-165 см, озғиндан келган, юзи бироз чўзинчоқ, кўзлари қора думалоқ,  сочлари қора.

Алохида белгилари: юзининг чап соҳасида холи бор, чап қошининг пастки қисмида чандиғи бор.

Эгнида: оқ рангли футболка, қора рангли шортик ва оёғида оқ рангли шиппак бўлган.

Агар сиз Ўрмонов Умар ҳақида бирон бир маълумотга эга бўлсангиз, яқин атрофда жойлашган ички ишлар бўлимига ёки 102 рақами орқали хабар беришингиз мумкин.

loading...